Фойдаланувчиларнинг шарҳлари

  • Павел, Санкт-Петербург
    Яқинда порталда рўйхатдан ўтдим, ҳозирча ҳаммасидан жуда хурсандман. Қулай интерфейс ва ҳақиқатда кўпчилик нарсалар ўйлаб чиқилган, буларга машғулотлар вақтини танлаш, турли параметрлар бўйича, жумладан нарх бўйича излашни киритиш мумкин. Бир нечта ўқитувчиларга сўровлар ёздим - иккита ўқитувчи жуда ёқди, ҳозир улар орасида танловда турибман. Афсуски, ҳамма ўқитувчилар ҳам ўзлари ҳақида тўлиқ маълумотларни бермайди, ҳаммаси ҳам видео жойлаштирмаган. Шунинг учун Лэнглэнд орқали шуғулланаётганлардан илтимосим шуки, янги машғулотларни бошламоқчи бўлганлар излаш ва танлов билан осонроқ бир тўхтамга келиши учун кўпроқ мулоҳазалар ва ўқитувчиларга рейтинг қўйинг.
  • Валерия, Москва
    Болалар! Қойил! Мустаҳкам беш ва аъло иш учун катта одамий раҳмат. Мана уч йилдирки инглиз тилини ўрганишга бел боғламоқчи бўлиб келаётган эдим, аммо бирон бир жойга бориб келиш учун вақт жуда ҳам тиғиз, жадваллар бир ой олдинга ёзиб бўлинган ва шу билан бирга доимий режалаштирилмаган учрашувлар. Бу ерда эса - менга қачон қулай бўлса, ўшанда шуғулланаман, ҳаттоки баъзида ўз тьюторим билан ярим тунда ҳам алоқага чиқаман. Юзабилити - супер, ўйлаб чиқилганлик жуда ҳам таъсуротли. Менга бу жуда ҳам хос эмас, гарчи мен блонди бўлмасам ҳам, аммо турли порталларда ҳаммасини тушуниб олиш жуда ҳам мушкул. Бу ерда эса барчаси жуда ҳам тушунарли. Ҳақиқатда ички сезги билан тушунарли интерфейс, йўриқномаларнинг ўзи ҳам одамий ёзилган. Бу ҳам масалани ҳал қилишда ёрдам беради. Раҳмат! Омад! Дўстларимга тавсия қиламан.
  • Ирина, Москва
    Мана икки ой шуғулланиб келмоқдаман. Ўқитувчини жуда ҳам тез топдим, айнан тил ташувчисини. Ўйлайманки, мен билан кечки соат 11дан тунги соат 12гача бирон бир инсон шуғулланишга рози бўлмас эди, бу ерда эса, вақт минтақалари шарофати билан - жуда ҳам оддий. Уйда компьютер олдидан кетмасдан шуғулланишим мумкинлиги ёқади. Агар дарсни бошқа кунга кўчирсанг ёки вақт бўйича улгура олмаётган бўлсанг, ҳар доим келишиб олишинг мумкин. Умуман олганида кўп нарса ёқмоқда - ўқитувчилар ҳам, дарсларнинг ўзлари ҳам ва бор бўлган барча сервислар ҳам. Жуда ҳам қулай. Энг асосийси интернет тезкор бўлиши керак. Мен учун Lang-land бир куни ижтимоий тармоқ мисоли рольда чиқди - тасодифан бу ерда ўз мактабдош дугонамни топдим, у испан тили ўқитувчиси бўлиб ишлаётган экан. Ажойиб, биз бир неча йиллар давомида кўришмагандик, бу ерда эса мен унга ўқувчи сифатида келдим ва скайп сингари шу тизим орқали суҳбатлашдик.
  • Елена, Москва
    Ўзим учун Lang-landни нисбатан яқинда очдим. Айнан "очдим" шу сўзнинг барча маъноларида :)) Мен ўзим учун анчадан бери ишлаб келаман ва бунда албатта плюслар кўп, ва албатта ўзига яраша бир қатор минуслар ҳам бор - ўқувчилар олдига ташриф буюриш (кўпинча шаҳарнинг турли бурчакларига) ва бу менда машина йўқлигида; ўзим билан олиб юришим керак бўлган услубий материаллар ва ҳоказолар. Lang-land билан шунга ўхшаш кичик ноқулайликлар мутлақо йўққа чиқди. Ўқитиш учун уйдан чиқиш керак эмаслиги жуда ҳам аъло - бу мен учун катта плюс. Ўқув китоблари ва услубий қўлланмалар барчаси виртуал ва ҳар доим қўл остида. Энди бир кун ичида мен икки-уч ўқувчи билан эмас, балки 5та ўқувчилар билан ишлашга улгурмоқдаман, ва ҳеч қандай муаммоларсиз (тушунганингиздек, бу ҳам плюсдир).
  • Ольга, Москва
    Lang-land - бу машғулотлар учун жуда қулай ва кўп функцияли платформа. Қисқа давр давомида мен ўзимга қизиқарли бўлган 5та ўқувчини топдим ва энди уйда ишламоқдаман. Етарлича тез ўрганиб киришиб олдим - барча сервислар оддий ва тушунарли. Аввал, албатта, тайёр модуллардан фойдаланар эдим, чунки "нолдан" ўқувчилар бор эди. Аммо ҳозирда шахсий дарсларимни тузмоқдаман ва ўзим ўрганганим сингари машғулот дастурларини тузиб келмоқдаман. "Ақлли тахта" - ажойиб топилма ва бетакрор ёрдамчи. Умуман олганда технологиялар ривожланаётгани, вақтни тежовчи интерфаол машғулотларнинг янада янги имкониятлари пайдо бўлаётгани кўриш жуда мароқли, аммо бунда сифат бўйича ўқувчилар билан шахсий учрашувларга йўл бермайди. Кўпчилик сервислар ва функциялар аъло даражадаги кўмак ҳисобланади ва дарсларни анча жўшқин, турли-туман, қизиқарли қилади.